Пулково аэропортида “Мигом” биометрик ўтиш тизими ишга туширилмоқда

1 дақиқа ўқиш173
Пулково аэропортида “Мигом” биометрик ўтиш тизими ишга туширилмоқда

2026-йилнинг 1-июнидан бошлаб Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида биометрия орқали устувор ўтиш тизими жорий этилади. ВTB банки ва Биометрик технологиялар маркази ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Мигом” сервиси йўловчиларга ҳужжатларсиз ҳаракатланиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги тизим ёрдамида йўловчилар рўйхатдан ўтиш, ички рейслар кутиш залига кириш ва самолёт бортига чиқиш жараёнларини фақат биометрик маълумотлар асосида амалга оширишлари мумкин. Ҳозирда ушбу хизмат Петербург ва Москва ўртасидаги “Аэрофлот Шуттл” рейсларида тест режимидан ўтмоқда.

ВTB ходимлари Пулково рўйхатга олиш залларида биометрик маълумотларни топширишда ёрдам беришади, бу жараён тахминан 10 дақиқа вақт олади. Шундан сўнг, “Аэрофлот” сайтидаги шахсий кабинет орқали биометриядан фойдаланишга рухсат бериш ва уни чиптага боғлаш талаб этилади.

Proгнозларга кўра, 2028-йилга бориб аэропортда 4 миллионга яқин киши биометрик сервисдан фойдаланади. “Воздушние Ворота Северной Столитси” МЧЖ бош директори Леонид Сергеевнинг таъкидлашича, бу йўловчилар учун тўлиқ “тўсиқсиз муҳит” яратиш йўлидаги биринчи қадамдир.

Тасдиқланган биометрик маълумотлар паспортга тенглаштирилади ва 5 йил давомида амал қилади. Маълумотларни банклар ёки кўп тармоқли марказларда топшириш имконияти мавжуд.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?