Сунъий интеллект ёрдамида ҳалок бўлган учувчилар овози қайта тикланмоқда

АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (НТСБ) ўзининг очиқ маълумотлар тизимига киришни вақтинча чеклашга мажбур бўлди. Бунга ўтган йили УПС юк самолёти ҳалокатида вафот этган учувчиларнинг овозлари сунъий интеллект ёрдамида қайта тиклангани ва интернетда тарқалиб кетгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Федерал қонунчиликка кўра, НТСБ тергов материаллари орасида кабина аудиоёзувларини эълон қилиши тақиқланган. Бироқ, мазкур парвозга оид ҳужжатлар орасида овоз ёзувчисининг спектрограмма файли мавжуд эди. Спектрограмма товуш сигналларини, жумладан, паст ва юқори частоталарни математик усулда тасвирга айлантириб беради.
Машҳур YouTubeр Скотт Манлей ўзининг Х саҳифасида ушбу тасвирдаги мегабайтлаб маълумотлар асосида аудиони қайта тиклаш мумкинлигини таъкидлаган эди. Кўп ўтмай, фойдаланувчилар спектрограмма ва очиқ манбадаги транскриптдан фойдаланиб, УПС 2976 рейсининг кабина ёзувларини сунъий интеллект орқали генерация қилишди.
Маълумотларга кўра, ушбу жараёнда Кодех каби замонавий AI воситаларидан фойдаланилган. НТСБ жума куни тизимга киришни қайта тиклади, бироқ 42 та тергов иши, жумладан, Лоуисвилле шаҳридаги ҳалокатга оид ҳужжатлар қайта кўриб чиқиш учун ёпиқлигича қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!