Huawei Мате 80 оммавийликда Xiaomi 17 Pro ва Vivo X300 серияларини ортда қолдирди

Huawei Мате 80 смартфонлар серияси савдода юқори натижаларни кўрсатмоқда, бироқ айнан базавий модел линиянинг асосий сюрпризига айланди. Digital Chat Station инсайдерининг маълумотларига кўра, Хитойда сотувлар бошланганидан буён ўтган олти ой ичида стандарт Huawei Мате 80 модели деярли 4 миллион марта фаоллаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Эълон қилинган ҳисоботга кўра, сериянинг фақатгина стандарт моделининг ўзи фаоллаштириш ҳажми бўйича бир қатор рақобатчи флагманларни ортда қолдиришга улгурди. Хусусан, у Xiaomi 17 Pro ва Xiaomi 17 Pro Max жуфтлигидан, шунингдек, Vivo X300 ва Vivo X300 Pro моделларидан кўра машҳурроқ бўлиб чиқди.
Таққослаш учун, аввалроқ Мате 80 сотувининг дастлабки икки ойида тахминан 1,5 миллион дона қурилма сотилгани хабар қилинган эди, кейинчалик эса ўсиш суръатлари сезиларли даражада тезлашди. Бу фойдаланувчиларнинг базавий флагманга бўлган қизиқиши барқарор эканлигини кўрсатади.
Ҳозирги вақтда бутун сериянинг умумий савдоси, жумладан Pro ва Pro Max версияларини ҳисобга олган ҳолда, 6 миллион донадан ошиб кетди. Huawei компаниясининг ушбу муваффақияти бренднинг Хитой смартфон бозоридаги позицияси янада мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!