Anthropic компанияси ИПО ўтказиш учун махфий ариза топширди

Claude чатботининг яратувчиси ҳисобланган Anthropic сунъий интеллект лабораторияси акцияларни оммавий жойлаштириш (ИПО) учун махфий тарзда ариза топширди. Тахминан 1 триллион долларга баҳоланаётган компания АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига (SEК) тегишли ҳужжатларни тақдим этганини расмий блогида маълум қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ҳозирча Anthropic сотувга чиқариладиган акциялар сони ёки уларнинг нархини очиқламади. Компания вакилларининг сўзларига кўра, ИПО жараёни бозор шароитлари ва бошқа ташқи омилларга боғлиқ бўлади. Ушбу қадам компания ўз қийматини 965 миллиард долларга етказган 65 миллиард долларлик Ҳ сериясидаги инвестиция раундидан бир ҳафта ўтмай амалга оширилди.
Мазкур инвестиция раунди Алтиметер Капитал, Dragonеер ва Сеқуоиа Капитал каби йирик фондлар томонидан бошқарилган бўлиб, у кўплаб институционал инвесторларни жалб қилди. Anthropic компаниясининг ушбу ҳаракати SpaceX ўзининг 2 триллион долларлик баҳоси билан ИПОга тайёрланаётган қизғин даврга тўғри келди.
Шунингдек, Anthropic компаниясининг асосий рақобатчиси бўлган OpenAI ҳам ўз ИПО жараёнига тайёргарлик кўрмоқда. Март ойида OpenAI 122 миллиард доллар маблағ тўплаб, ўз қийматини 852 миллиард долларга етказган эди. Икки йирик лабораториянинг биржа бозоридаги рақобати инвесторларнинг сунъий интеллектга бўлган қизиқишини жиддий синовдан ўтказиши кутилмоқда.
2021-йилда собиқ OpenAI ходимлари томонидан асос солинган Anthropic дастлаб аутсайдер сифатида кўрилган эди. Бироқ Claude модели ва Мйтос киберхавфсизлик тизими туфайли компания даромади кескин ўсди. Маълумотларга кўра, компаниянинг йиллик даромад кўрсаткичи 2025-йил охиридаги 9 миллиард доллардан ҳозирда 47 миллиард долларга етган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!