Россияда 4G қамрови бўйича энг яхши оператор номи маълум қилинди

Виго компанияси томонидан 2026-йилнинг биринчи чорагида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, «MegaFon» Россияда тармоқ қамрови бўйича биринчи ўринни эгаллади. Виго Ковераге Скоре методологияси қамров майдони, 4G ҳудудидаги аҳоли улуши ва тармоқнинг технологик даражасини ҳисобга олади. Москва шаҳрида «MegaFon» кўрсаткичлари энг яқин рақибидан деярли 5 фоизга юқори экани қайд этилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бутун Россия бўйлаб ўтказилган рейтингда ҳам «MegaFon» 649 балл билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни 622 балл билан Tele2, 616 балл билан MTS ва 568 балл билан «Билайн» эгаллади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 3G тармоқлари кўп ҳолларда рефарминг босқичида бўлгани сабабли, ушбу технология таҳлилдан чиқариб ташланган.
«MegaFon»нинг Москва бўлими директори Виктор Югайнинг сўзларига кўра, компания турар-жой мажмуалари ва ижтимоий объектларда тармоқ сиғимини мунтазам ошириб бормоқда. Ўтган йили Москвада бир неча юзлаб таянч станциялари қурилиб, 3 мингдан ортиқ телеком-объектлар модернизация қилинган эди.
Инфратузилмани ривожлантириш ишлари 2026-йилда ҳам давом этмоқда: йил бошидан буён юздан ортиқ янги таянч станциялари ишга туширилди ва мингдан зиёд объект янгиланди. Шунингдек, муҳандислар тармоқни ёзги мавсумга тайёрлаш мақсадида иқлим ускуналарини алмаштириш бўйича 400 га яқин тадбирларни амалга оширишган. Тадқиқот давомида жами 12 348 454 та қурилма кўрсаткичлари таҳлил қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!