Джеймс Вебб телескопи 3И/ATLAS юлдузлараро кометасида метан топди

Джеймс Вебб космик телескопи илк бор 3И/ATLAS юлдузлараро кометасида тўғридан-тўғри метан газини аниқлади. Кузатувлар шуни кўрсатдики, ушбу объектнинг кимёвий таркиби Қуёш тизимидаги аксарият кометалардан сезиларли даражада фарқ қилади ва бошқа сайёралар тизими шаклланиши давридаги шароитларни акс эттиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тадқиқотчилар телескопнинг МИРИ (ўрта инфрақизил спектрларни ўлчовчи асбоб) қурилмасидан фойдаланишди. Кузатувлар 2023-йил декабрь ойида, комета Қуёшга энг яқин нуқтадан ўтиб, ундан 329–379 миллион километр узоқлашаётган вақтда амалга оширилди. Metaннинг топилиши астрономлар учун жуда муҳим, чунки бу газ муз ҳолатидан тезда буғланиб кетиш хусусиятига эга.
Олимларнинг тахминига кўра, 3И/ATLAS таркибидаги метаннинг катта қисми узоқ вақт давомида ядро сирти остида яширин қолган ва Қуёш иссиқлиги чуқур қатламларга етиб боргач, ажралиб чиқа бошлаган. Шунингдек, кометада карбонат ангидрид (КО2) миқдори сув буғига нисбатан анча юқори экани тасдиқланди.
Аввалроқ аниқланган юқори азот концентрацияси билан биргаликда, бу маълумотлар объект бизнинг сайёралар тизимимиздан бутунлай бошқача муҳитда шаклланганини кўрсатади. Моҳиятан, 3И/ATLAS ўзида бошқа юлдуз тизимининг миллиард йиллар аввалги кимёвий „муҳри“ни сақлаб келмоқда.
Ҳозирга қадар астрономлар фақат иккита юлдузлараро кометани — 2019-йилда топилган 2И/Борисов ва ушбу 3И/ATLAS'ни батафсил ўрганишга муваффақ бўлишди. Джеймс Вебб телескопининг имкониятлари бундай ноёб объектларни бир неча йил аввал имконсиз бўлган аниқликда таҳлил қилиш имконини бермоқда.





























Изоҳлар 0
…