Куктеч КП13: Қи2 стандартига эга ихчам ва кучли магнитли аккумулятор

Куктеч компанияси сиғими 10 000 мА·соат бўлган, магнитли маҳкамлаш ва Қи2 стандартини қўллаб-қувватловчи янги КП13 ташқи аккумуляторини тақдим этди. Қурилма аллақачон АҚШ бозорида 50 доллар нархида сотувга чиқди ва у сўнгги авлод iPhone моделлари ҳамда Қи2 технологиясига эга Android-смартфонлар билан тўлиқ мос келади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги моделнинг асосий хусусияти 15 В гача қувватга эга сиmsиз зарядлаш имкониятидир, бу Apple компаниясининг оригинал МагСафе ечимлари даражасига мос келади. Шу билан бирга, USB-C порти орқали 30 В гача қувват билан симли зарядлаш мумкин. Бу кўрсаткич, масалан, iPhone смартфонини ярим соат ичида 50 фоизгача қувватлантириш имконини беради.
Ташқи аккумуляторнинг ўзи ҳам айнан шу порт орқали 30 В қувват билан қувватланади. КП13 корпуси смартфонни чизилишдан ҳимоя қилиш учун юmsҳоқ силикон материал билан қопланган. Шунингдек, унга ўрнатилган металл таянч (подставка) қурилмадан видео кўриш ёки қўнғироқлар пайтида ушлагич сифатида фойдаланишга имкон беради.
Қурилма қувват даражасини аниқ кўрсатувчи рақамли дисплей ҳамда махсус ҳарорат назорати тизими билан жиҳозланган. Аккумуляторнинг умумий вазни тахминан 220 граммни ташкил этади, бу эса уни кундалик фойдаланиш учун жуда қулай ва ихчам гаджетга айлантиради.





























Изоҳлар 0
…