iOS 27 бета-версияси ўрнатилгандан сўнг айрим банк иловалари ишламай қолди

iOS 27 операцион тизимининг биринчи бета-версиясини ўрнатган фойдаланувчилар қатор Россия иловалари ишлашида муаммоларга дуч келишмоқда. Хусусан, “Т-Банк”нинг сўнгги версиялари очилиши билан ёпилиб қолмоқда. Кейинчалик банк маъмурияти ушбу носозлик мавжудлигини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Шунингдек, “СберБанк” иловасининг айрим версияларида ҳам узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабарлар берилмоқда. Бундан ташқари, фойдаланувчилар “Самокат” ва “Кошелёк” сервисларидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келишган. Шу билан бирга, “Госуслуги”, “Avito”, “VKонтакте”, Ozon ва Wildberries каби кўплаб машҳур дастурлар одатдагидек ишлашда давом этмоқда.
Муаммолар нафақат Россия, балки хорижий фойдаланувчиларни ҳам четлаб ўтмади. iPhone эгалари айрим дастурларнинг iOS 27 билан мос келмаётганидан шикоят қилишмоқда. Хусусан, машҳур Геншин Импакт ўйини ва Uber сервиси ишида ҳам хатоликлар аниқланган.
Гап тизимнинг дастурчилар учун мўлжалланган илк бета-версияси ҳақида кетаётганлиги сабабли, бундай хатоликлар кутилган ҳолат ҳисобланади. Илова яратувчилари ва Apple компанияси iOS 27 тизимининг барқарор талқини чиққунга қадар барча зарурий тузатишларни амалга ошириши кутилмоқда.





























Изоҳлар 0
…