1 TB интернет ёки «Ижтимоий пакет»: «Почта России» мобил алоқа операторига айланди

1 TB интернет ёки «Ижтимоий пакет»: «Почта России» мобил алоқа операторига айланди

«Почта России» мобил алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилганини эълон қилди. «Почта России Мобайл» бренди остидаги янги виртуал оператор дастлаб учта ҳудудда: Твер ва Калининград вилоятлари ҳамда Саха Республикасида (Ёқутистон) ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мазкур ҳудудлардаги 1330 та почта бўлимида янги оператор хизматларига уланиш имконияти яратилган. Мижозлар учун ҳозирча иккита тариф режаси таклиф этилмоқда. Биринчи тариф интернетдан фаол фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, у 1 TB трафик ва 500 дақиқа қўнғироқни ўз ичига олади. Ушбу пакетнинг ойлик тўлови 300 рублни ташкил этади.

Иккинчи тариф — «Ижтимоий пакет» деб номланиб, у пенсионерлар учун махсус ишлаб чиқилган ва уланиш учун тегишли гувоҳнома талаб этилади. Мазкур пакет 200 дақиқа, 200 та СМС, 3 GB интернет ҳамда спам ва фирибгарлардан ҳимоя қилувчи «Виртуал ёрдамчи» хизматини тақдим этади. Нархи ҳудудга қараб ойига 100 дан 150 рублгача ўзгаради.

Лойиҳа «ақлли виртуал оператор» (Смарт МВНО) модели асосида амалга оширилган. Бунда «Почта России» ўз бренди остида хизмат кўрсатади, бироқ техник инфратузилма ва тармоқ платформаси сифатида «Билайн» ресурсларидан фойдаланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар