Oppo янги буклама смартфони: Snapdragon 8 Элите ва iPhone Ultra дизайни

1 дақиқа ўқиш475
Oppo янги буклама смартфони: Snapdragon 8 Элите ва iPhone Ultra дизайни

Oppo компанияси ўзининг янги буклама смартфони устида синов ишларини якунламоқда. Қурилма келаси йилнинг биринчи чорагида дебют қилиши кутилмоқда. Ушбу модел бренднинг илк “кенг форматли” буклама флагмани сифатида тақдим этилади ва бозордаги энг кучли Android-смартфонлардан бирига айланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Смартфоннинг асосий экрани 7,6 дюйм, ташқи дисплейи эса 5,5 дюймли диагоналларга эга бўлади. Дисплей панеллари БОЕ ва Samsung компаниялари томонидан етказиб берилади. Қурилма ихчамликка йўналтирилган бўлиб, букланган ҳолатда бир қўлда бошқариш учун жуда қулай. Унинг габаритлари Apple томонидан ишлаб чиқилиши кутилаётган iPhone Ultra концептига яқин экани айтилмоқда.

Техник жиҳатдан қурилма Qualcomm Snapdragon 8 Элите Ген 6 флагман платформаси билан жиҳозланади. Шунингдек, у 6000 мА·ш сиғимли аккумулятор, симсиз қувватлаш технологияси ва корпус ён томонига ўрнатилган бармоқ изи сканерига эга бўлади. Қурилма сувдан максимал даражадаги ҳимоя билан таъминланади.

Янги смартфоннинг нархи 10 000 юандан юқори ёки тахминан 1500 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда. Ушбу модел Oppo брендининг премиум сегментдаги позициясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?