Anthropic корпоратив AI ечимларини кенгайтириш учун ТКС билан ҳамкорлик қилади

1 дақиқа ўқиш144
Anthropic корпоратив AI ечимларини кенгайтириш учун ТКС билан ҳамкорлик қилади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сунъий интеллект соҳасидаги стартап Anthropic корпоратив мижозлар орасида ўз моделларини оммалаштириш мақсадида Ҳиндистоннинг ТКС компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
  • Ушбу келишувга кўра, ТКС ўз таркибида Anthropic моделларини жорий этишга ихтисослашган махсус бизнес бўлинмасини ташкил этади ҳамда ўзининг 50 мингдан ортиқ ходимини Claude сунъий интеллект ассистенти билан таъминлайди.

Сунъий интеллект соҳасидаги етакчи стартаплардан бири Anthropic корпоратив мижозлар орасида ўз моделларини оммалаштириш мақсадида Ҳиндистоннинг IT-гиганти Тата Консультанкй Сервисес (ТКС) билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу келишувга кўра, ТКС ўз таркибида Anthropic моделларини жорий этишга ихтисослашган махсус бизнес бўлинмасини ташкил этади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ҳамкорлик доирасида ТКС янги AI моделларига муддатидан олдин кириш ҳуқуқини қўлга киритади ва ўзининг 50 мингдан ортиқ ходимини Claude сунъий интеллект ассистенти билан таъминлайди. Компаниялар молия, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация ва авиация каби соҳалар учун махсус технологик ечимлар ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Anthropic Ҳиндистон бўзорини ўзининг иккинчи энг йирик бозори деб ҳисоблайди ва бу ерда ўз иштирокини фаол кенгайтирмоқда. Аввалроқ компания Инфосйс билан ҳамкорликни йўлга қўйган эди. Шунингдек, OpenAI ҳам Ҳиндистоннинг Инфосйс ва ҲКЛТеч каби йирик IT-сервис компаниялари билан шунга ўхшаш битимлар тузган.

ТКС таркибига кирувчи Дилигента ва ТКС иОН платформалари ҳам Claude имкониятларидан фойдаланишни бошлайди. Хусусан, мижозларга хизмат кўрсатишни автоматлаштириш ва рақамли таълим дастурларида Anthropic моделларидан фойдаланилади. Шунингдек, ТКС мутахассислари Claude Коде экотизими учун суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва кредит маслаҳатлари бериш каби воситаларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ушбу стратегик қадам AI ривожланиши фонида Ҳиндистоннинг 315 миллиард долларлик IT-хизматлар бозори келажагига шубҳа билан қаралаётган бир пайтда амалга оширилди. Жорий йилда ТКС ва Инфосйс акциялари мос равишда 34% ва 31% га арзонлашган бўлиб, янги ҳамкорлик инвесторлар ишончини қайтаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?