Сунъий интеллект бумсиз электр таъминотини издан чиқармоқда

Сунъий интеллект инфратузилмасининг жадал ўсиши Қўшма Штатларнинг енергетика тизимида миқёсли ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий кескинликларни келтириб чиқармоқда. Жорий жараёнлар доирасида янги марказларни қувват билан таъминлаш учун юзлаб ер участкалари мусодара қилиниб, турар жой бинолари бузиб ташланиши режалаштирилмоқда.
Сунъий интеллект инфратузилмасининг жадал ўсиши Қўшма Штатларнинг энергетика тизимида миқёсли ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. ixbt.com маълумотига кўра, янги маълумотлар марказларини қувват билан таъминлаш учун АҚШда юзлаб ер участкалари мусодара қилиниб, турар жой бинолари бузиб ташланиши режалаштирилмоқда. Ушбу жараён технологик гигантларнинг энергия истеъмоли кескин ошгани фонида бутун мамлакат бўйлаб ижтимоий ва иқтисодий кескинликни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Хусусан, Георгиа Повер энергетика компанияси АҚШнинг Куета ва Феетт округларида 330 дан ортиқ ер участкасини мажбурий тартибда олиб қўйишга мажбур бўлмоқда. Қиймати 16 миллиард долларни ташкил этувчи Ванслей лойиҳаси доирасида узунлиги 56 километрлик юқори кучланишли электр узатиш линияси қурилади. Мазкур тармоқни ётқизиш ишлари 20–30 та турар жойнинг бузилишига олиб келади, янги генерация қувватларининг қарийб 80 фоизи эса айнан сунъий интеллект марказларига хизмат кўрсатишга йўналтирилади.
Технологик гигантлар ва миллиардлаб долларлик харажатлар
Энергетика тармоқларининг кенгайиши йирик IT-компанияларнинг сунъий интеллект соҳасига киритаётган улкан инвестициялари билан бевосита боғлиқ. Meta раҳбари Марк Зукерберг кварталлик ҳисобот тақдимоти чоғида яқин беш йил ичида миллиардлаб одамлар кундалик вазифаларни бажариш учун шахсий сунъий интеллект агентларига эга бўлишини маълум қилди. Шу билан бирга, компания 2026-йилги капитал харажатлар прогнозини 130–145 миллиард долларгача ошириб, маблағларнинг асосий қисмини тегишли инфратузилмани барпо этишга йўналтирмоқда.Бироқ бундай улкан харажатлар молиявий кўрсаткичларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Meta компаниясининг соф пул оқими иккинчи чоракда даромадлар 28 фоизга, қарийб 61 миллиард долларгача ошганига қарамай, 91 фоизга қисқариб, 784 миллион долларни ташкил этди. Бу каби молиявий босимлар ва инфратузилма учун кетаётган харажатлар технологик бозорнинг энергия ресурсларига бўлган қарамлигини яққол кўрсатмоқда.
Тарифлар ошиши ва аҳолининг норозилиги
Маълумот марказлари энергия истеъмолйининг кескин кўпайиши оддий истеъмолчилар ва саноат корхоналари учун электр энергияси нархига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ню-Жерсидан Иллинойсгача бўлган ҳудудларга хизмат кўрсатувчи ПЖМ энергетика тизимида генерация қувватларини захиралаш қиймати биргина аукцион сиклида 10 мартадан зиёд қимматлашди. Бир йил ичида саноат тарификацияси Пенсилванияда 31 фоизга, Огаё штатида эса 26 фоизга ошди, мамлакат бўйича ўртача ўсиш кўрсаткичи 7 фоизни ташкил этди.Энергетика инфратузилмасининг кенгайтирилиши маҳаллий аҳолининг кескин эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунга қадар АҚШнинг 42 та штатида маълумот марказлари қурилишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Жамоатчилик қаршилиги ўнлаб миллиард долларлик лойиҳаларнинг бекор қилинишига ёки бошқа муддатга кўчирилишига олиб келди. Янги электр узатиш линияси ўтадиган ҳудудлар аҳолиси Георгиа Повер таклиф этаётган компенсациялар кўчмас мулкнинг бозор қийматидан тахминан 100 минг долларга пастлигини даъво қилмоқда. Компания ўз навбатида ер сотиб олиш жараёнларининг 1 фоиздан камроғидагина мажбурий мусодара чораси қўлланилишини таъкидламоқда.






























Изоҳлар 0
…