Microsoft олими Аге оф Емпирес ИИ ичида сунъий онг яратиш мумкинлигини исботлади

Замонавий тадқиқотлар кўпинча йирик тил моделларида емпатия ёки онг белгилари бор-йўқлигини таҳлил қилади. Microsoft ва Ёрк университети тадқиқотчиси Адриан де Винтер ўзининг янги ишида ушбу ёндашувни шубҳа остига қўйди. Муаллиф 1999-йилда чиқарилган Аге оф Емпирес ИИ стратегияси ичида ҳам оддий нейрон тармоғини, ҳам универсал Тюринг машинасининг аналогини яратиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тадқиқотчи ўйин ссенарийлари муҳаррири ёрдамида нейрон тармоқларининг асоси бўлган персептронни қурди. Бунда електрон сигналлар ўрнига ўйин объектларидан фойдаланилди: қўйлар ва деҳқонлар олдиндан белгиланган йўналишлар бўйлаб ҳаракатланиб, мантиқий елементлар вазифасини бажарди. Тюринг машинаси аналогида еса ҳисоблаш лентасидаги белгилар ролини турли бинолар, тизим ҳолатини еса ўйин иқтисодиёти параметрлари ифодалади.
Адриан де Винтернинг таъкидлашича, кўплаб замонавий тестлар тил моделларида инсоний хусусиятлар бор деган яширин ишончга асосланган. Агар худди шу ҳисоблаш принсиплари Аге оф Емпирес ИИ муҳитига кўчирилса, жараённинг математик моҳияти ўзгармаса-да, ундаги «ақллилик» ҳисси йўқолади. Бу еса сунъий интеллектга хос деб билинган хусусиятлар аслида моделнинг ўзига емас, балки инсоннинг уни қулай интерфейс орқали қандай қабул қилишига боғлиқ еканини кўрсатади.
Олим «нол фараз» (Нулл Ассумптион) ёндашувини қўллашни таклиф қилмоқда. Унга кўра, ишончли далиллар пайдо бўлмагунча, сунъий интеллектга психологик хусусиятларни юкламаслик керак. ChatGPT каби ботларнинг «мен ўйлайман» ёки «мен ҳис қиляпман» каби ибораларни ишлатиши фойдаланувчида нотўғри тасаввур ва ҳиссий боғлиқликни келтириб чиқариши мумкин.






























Изоҳлар 0
…