ХХИ аср алхимияси: Хитойда кўмирни графен ва суперконденсаторларга айлантириш технологияси яратилди

ХХИ аср алхимияси: Хитойда кўмирни графен ва суперконденсаторларга айлантириш технологияси яратилди
Қисқача

Хитойлик тадқиқотчилар одатий кўмирни графен, углерод толаси ва суперконденсаторлар учун зарур бўлган юқори технологияли материалларга айлантирувчи инновацион усулни тақдим етишди. Мазкур лойиҳа Жаоқинг Шунхин Коал Чемикал Индустрй Течнологй ҳамда Гуангдонг Коал-басед Карбон Материалс Ресеарч компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, квант кимёси тамойилларига асосланади.

Хитойлик тадқиқотчилар одатий кўмирни графен, углерод толаси ҳамда суперконденсаторлар учун зарур бўлган юқори технологияли материалларга айлантириш имконини берувчи инновацион усулни тақдим этишди. Шанхай провинциясидаги соҳавий анжуманда эълон қилинган бу ишланма замонавий саноат ва энергетика йўналишида туб бурилиш ясаши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, ушбу лойиҳа Жаоқинг Шунхин Коал Чемикал Индустрй Течнологй ҳамда Гуангдонг Коал-басед Карбон Материалс Ресеарч компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. 2025-йилда мазкур технология Хитой халқаро фан ва технологияларни ривожлантиришга кўмаклашиш ассоциациясининг экспертизасидан муваффақиятли ўтиб, уни бозорга чиқаришни тезлаштириш тавсия этилганди.

Анъанавий усулда кўмир асосан электр энергияси олиш ёки ёқилғи сифатида ёқиб юборилса, янги жараён ундан қимматли углерод бирикмаларини ажратиб олишга йўналтирилган. Бу эса қазилма бойликни оддий ёқилғидан кўра кўракўпроқ юқори қўшилган қийматга эга замонавий саноат хомашзисига айлантиради.

Квант кимёси ва янги имкониятлар

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, жараён квант кимёси тамойилларига асосланади. Қайта ишлаш давомида кўмир молекулалари кимёвий боғларнинг мустаҳкамлигига қараб ажратилади: камроқ турғунлари суюқ ва газсимон маҳсулотларга айланади, энг барқарор ароматик тузилмалар эса замонавий углеродли материаллар учун асосий хомашё бўлган конденсацияланган пекни ҳосил қилади.

Мазкур пек асосида углерод толаси, углерод кўпик, уч ўлчамли графен, юқори тозаликдаги фаоллаштирилган кўмир ҳамда суперконденсаторлар учун материаллар ишлаб чиқариш мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, бундай маҳсулотлар аэрокосмик саноат, электроника, энергия сақлаш тизимлари ва бошқа илғор соҳаларда кенг қўлланилиши кутилмоқда.

Экологик самарадорлик ва саноат миқёсидаги режалар

Янги технология кўмирдаги углероднинг тахминан 60 фоизини тўғридан-тўғри тайёр маҳсулотга айлантириш имконини беради. Олимларнинг баҳосига кўра, кўмирни ушбу усулда қайта ишлаш анъанавий усулларга қараганда карбонат ангидрид чиқиндиларини бир тонна хомашё ҳисобига икки тоннага қисқартиришга ёрдам беради.

Тижорий жорий этиш йўлида илк қадам ташланиб, Хенан провинциясида йилига 6000 тоннагача углерод материалларини ишлаб чиқариш қувватига эга корхона қуриш бўйича Чина Пингмеи Шенма Груп давлат компанияси билан шартнома имзоланди. Шунингдек, маҳсулотларнинг бир қисми синовдан ўтиб, серияли ишлаб чиқаришга ҳозирланмоқда.

Гарчи технология катта истиқболларни очса-да, у ҳозирча лаборатория ва тажриба лойиҳаларидан саноат миқёсига ўтиш босқичида турибди. Унинг иқтисодий самарадорлиги ва эълон қилинган характеристикаларга тўлалигича мос келиши кенг кўламли оммавий ишлаб чиқариш шароитида тўлиқ тасдиқланиши керак.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар