Elon Musk тарих ёзмоқда: Дунёдаги илк триллионер бўлишига оз қолди

Bloomberg Биллионаирес Индех рейтингининг 2026-йил 12-июндаги янгиланган маълумотларига кўра, Elon Musk дунёнинг энг бой одами мақомини мустаҳкамлаб, ўз бойлигини 971 миллиард долларга етказди. У рўйхатдаги бошқа иштирокчилардан сезиларли даражада ўзиб кетган ҳолда, инсоният тарихидаги илк триллионер унвонига жуда яқин турибди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирги ўсиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда, Мускка рамзий 1 триллион долларлик маррани забт этиш учун нисбатан кам маблағ қолгани айтилмоқда. Рейтингнинг иккинчи поғонасини 304 миллиард доллар билан Ларрй Паге, учинчи ўринни эса 283 миллиард доллар билан Сергей Брин эгаллаб турибди. Кучли бешликдан, шунингдек, Jeff Bezos (262 млрд) ва Ларрй Эллисон (237 млрд) жой олган.
Эътиборли жиҳати шундаки, дунёнинг энг бой беш кишисининг деярли барчаси технология сектори вакилларидир. Аввалроқ, биржа савдолари бошланишидан олдин таҳлилчилар Мускнинг бойлиги 1 триллион доллардан ошишини башорат қилишган эди.
Бундан ташқари, SpaceX компаниясининг биржага чиқиши (IPO) кутилаётган натижаларни берганидан сўнг, унинг 4 000 дан ортиқ амалдаги ва собиқ ходимлари долларли миллионерга айланиши кутилмоқда. Компаниянинг узоқ муддатли рағбатлантириш тизими туфайли яна 400 га яқин ходим қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган акциялар пакетига эга бўлиши мумкин.





























Изоҳлар 0
…