Йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималарни интернет орқали бепул билиб олиш имкони пайдо бўлди

1 дақиқа ўқиш13.3K
Йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималарни интернет орқали бепул билиб олиш имкони пайдо бўлди
Ўзбекистондаги ҳайдовчилар Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги, хусусан, Тошкент шаҳри йўлларига ўрнатилган камералар ва радарлар қайдларига тушган ёки тушмаганини мустақил аниқлаш имкониятига эга бўлишди. Эндиликда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчилари белгиланган жарималар хусусида маълумот олишлари мумкин. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида «Электрон ҳукумат» маркази директор биринчи ўринбосари Мурод Расулов ОАВ вакилларига маълум қилди, деб ёзади Кун.уз сайти. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча, бу синов тариқасида ишга туширилган.

Ушбу my2.gov.uz портал орқали исталган ҳайдовчи камералар унинг машинасини қоидабузганликда аниқлагани ёки йўқлигини мустақил равишда аниқлаб олиши мумкин бўлади. Бу эса, уйга жарима хусусида мактуб келишидан аввалроқ жаримага тортилгани ёки йўқлигини билиб олиш мумкинлигини англатади.

Бунинг учун ҳайдовчи даставвал, «Электрон ҳукумат» автомобил давлат рақами, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси серияси ва рақами, шунингдек, суғурта полиси рақамини киритиш лозим бўлади.

Ушбу хизмат Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги кўмагида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янгиланган намунасида тақдим этилади.

Уни UZINFOCOM маркази ва «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш маркази ҳамкорликда тақдим этади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?