Тошкентда пиёдалар ўтиш жойи учун янги тизим ишга тушди

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойи учун янги тизим ишга тушди

Осиё кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойига ҳайдовчилар эътиборини олдиндан жалб қиладиган РРФБ чироқлари ўрнатилди.

Янги тартибга кўра, пиёда йўлни кесиб ўтишдан олдин махсус тугмани босади. Шундан сўнг ҳайдовчилар учун ёрқин сариқ огоҳлантирувчи чироқлар ишга тушади.

Чироқлар пиёдаларни узоқдан кўришга ёрдам беради ва ҳайдовчига ўтиш жойига яқинлашмасдан туриб тезликни камайтириш имконини яратади.

Тизим элементлари йўл ёқасида, ажратувчи қисмда ва йўлнинг юқори қисмида жойлаштирилган.

Ҳозирда лойиҳа синов тариқасида ишлаяпти. Самарадорлик тасдиқланса, бундай чироқлар пойтахтнинг бошқа пиёдалар ўтиш жойларига ҳам ўрнатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар