Elon Muskдан холи инвестиция: АҚШда миллиардерга қарши янги фондлар очилди

Дунёнинг энг бой одами Elon Musk атрофидаги шов-шувлар ва унинг зиддиятли баёнотлари молия бозорида кутилмаган тенденцияларни келтириб чиқармоқда. АҚШда инвесторлар учун миллиардерга тегишли компанияларни четлаб ўтиш имконини берувчи иккита янги биржа фонди (ETF) рўйхатга олинди. Бу қадам Мускнинг сиёсий қарашлари ва ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатларидан норози бўлган сармоядорлар учун махсус ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Субверсиве Капитал компанияси томонидан тақдим этилган ушбу фондлар Nasdaq-100 Эх-Элон Энтерприсес ETF ва С&П 500 Эх-Элон Энтерприсес ETF деб номланади. Bloomberg нашрининг хабар беришича, ушбу молиявий воситалар Тидал Труст И томонидан қонуний рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг асосий мақсади Elon Musk асос солган ёки бошқараётган компанияларни инвестиция портфелидан бутунлай чиқариб ташлашдир.
Ҳозирги вақтда оддий инвестор учун Мускдан қочиш анча мушкул. Сабаби, унинг Tesla компанияси узоқ вақтдан бери С&П 500 индексининг ажралмас қисми ҳисобланади. Шунингдек, яқинда SpaceX компанияси ҳам Nasdaq 100 индексига киритилди. Бу эса индексларга боғланган аксарият йирик фондларга пул тиккан ҳар бир киши билвосита Мускнинг бизнесига ҳомийлик қилаётганини англатади. Янги ETFлар эса айнан шу боғлиқликни узишни таклиф қилмоқда.
Сиёсий ва ижтимоий сабаблар
Экспертларнинг фикрича, бундай фондларнинг пайдо бўлишига Мускнинг Х (собиқ Twitter) тармоғидаги кескин чиқишлари, DOGE департаментидаги фаолияти ва Доналд Трумп билан яқин алоқалари сабаб бўлган. Айрим инвесторлар миллиардернинг хатти-ҳаракатларини ўз қадриятларига зид деб ҳисоблайди ва шу сабабли унинг муваффақиятидан фойда кўришни истамайди.Фондларнинг расмий проспектида таъкидланишича, чекловлар рўйхатига ҳозирча қуйидаги активлар киритилган:
- Tesla (ТСЛА) — электромобиллар ишлаб чиқарувчи гигант;
- SpaceX (СПКХ) — коинотни ўзлаштириш билан шуғулланувчи хусусий компания;
- Келажакда Муск билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай очиқ акциядорлик жамиятлари.
Ҳозирча ҚҚНE ва СПНE тикерлари остида савдо қилинадиган ушбу фондлар қанчалик муваффақиятли бўлишини айтиш қийин. Аммо бозор таҳлилчилари Мускка бўлган салбий муносабат ортиб бораётган бир пайтда, ушбу ETFлар ўз аудиториясини топишига ишонмоқдалар. Бу, айниқса, Tesla акциялари нархи ўзгарувчан бўлиб қолган ва миллиардернинг сиёсий нуфузи ошган бир даврда долзарб аҳамият касб этади.






























Изоҳлар 0
…