Малайзия Балажи Сринивасан асос солган Нетворк Счоол фаолиятини тўхтатди

1 дақиқа ўқиш138
Малайзия Балажи Сринивасан асос солган Нетворк Счоол фаолиятини тўхтатди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Малайзия ҳукумати америкалик тадбиркор Балажи Сринивасан асос солган Нетворк Счоол стартаплар ҳамжамиятининг фаолиятини тўхтатиш ҳақида буйруқ берди.
  • Те Валл Стреет Жоурнал нашрининг хабар беришича, ушбу қарор лицензиялашдаги муаммолар туфайли қабул қилинган ва лойиҳа мамлакатдаги ҳозирги кампусини ёпишга мажбур бўлмоқда.
  • Шунингдек, дастур қатнашчилари хоналардаги замбуруғлар, аёллар ва кечки ҳаёт етишмаслигидан шикоят қилишган.

Малайзия ҳукумати америкалик тадбиркор ва инвестор Балажи Сринивасан томонидан ташкил этилган стартаплар ҳамжамияти — Нетворк Счоол фаолиятини ёпиш ҳақида буйруқ берди. Те Валл Стреэт Жоурнал нашрининг хабар беришича, ушбу қарор лицензиялашдаги муаммолар туфайли қабул қилинган ва лойиҳа мамлакатдаги ҳозирги кампусини ёпишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ўзини «техно-оптимистлар учун чегара ҳамжамияти» дея таърифлаган Нетворк Счоол ғояси АҚШнинг муқаррар таназзулга юз тутаётганига ишонган Сринивасан қарашларидан келиб чиққан ҳолда шаклланган эди. Тадбиркорнинг асосий мақсади «янги давлатга асос солиш» бўлиб, мазкур мактаб унинг «Те Нетворк Стате» деб номланган китобида баён этилган янги жамиятни барпо этиш бўйича етти босқичли режанинг илк қадами сифатида тақдим этилганди.

Малайзиядаги ташландиқ меҳмонхоналардан бирида жойлашган ушбу лойиҳа ВСЖ томонидан «бир қисми технологик инкубатор, бошқа қисми эса ўз-ўзини ривожлантириш маскани» сифатида таърифланган. Бироқ, дастур қатнашчилари шароитлардан норози бўлиб, хоналардаги замбуруғлар (мўғ), шунингдек, аёллар ва кечки ҳаёт етишмаслигидан шикоят қилишган.

Лойиҳа атрофидаги можаролар ва реакциялар

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ВСЖ мухбирлари томонидан саволлар юборилгач, 2023-йилда АҚШ фуқаролигидан воз кечганини эълон қилган Балажи Сринивасан Х платформасида узун пост эълон қилди. Унда у ўзини «фахрли сингапурлик» деб атаб, нашр унинг устидан «буюртма мақола» тайёрлаётгани ҳамда уни «илғор фойдаланувчи» эмас, балки «ғалати инсон» қилиб кўрсатишга уринаётганидан шикоят қилди.

Маълум бўлишича, ушбу ташаббус муаллифи танқидларга қарамай, ўз режаларидан воз кечмаган. Малайзиядаги кампус ёпилаётган бир пайтда, Сринивасан яқинда Қозоғистонда янги кампус очиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?