Google Pixel 11 Pro смартфонларида янги функция сабабли чироқ заифлашди
Янги Google Pixel 11 Pro смартфонлари эгалари кутилмаган техник нуқсонга дуч келишди. 9to5google нашри мутахассисларининг маълумотига кўра, қурилманинг орқа панелидаги янги ҲиLight ёритиш элементи сабабли смартфон чироғи ва фоточақноғи аввалги авлод моделлари билан солиштирганда сезиларли даражада заиф бўлиб чиққан. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Маълумки, замонавий флагман гаджетларда қўшимча ёритиш ва дизайн элементлари муҳим ўрин тутади. Google компанияси ҳам янги қурилмаларга ҲиLight функциясини жорий этган эди. Бироқ амалдаги синовлар кўрсатишича, ушбу инновация амалий фойдаланишда бироз ноқулайликлар туғдирмоқда.
ҲиLight функциясининг таъсири
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, янги моделларнинг чироқ қуввати аввалги флагманларга қараганда анча паст. Хусусан, баъзи рақобатчи смартфонлар билан таққослаганда фарқ жуда улкан эканлиги сезилган. Расмларда бу фарқ унчалик билинмаслиги мумкин, бироқ реал ҳаётда, яни объектгача бўлган масофа ошгани сари етишмовчилик яққол кўзга ташланади.Мутахассисларнинг тушунтиришича, бундай ҳолатга конструктив ечим сабаб бўлган. ҲиLight функциясини амалга ошириш мақсадида светодиодни ёпиб турувчи махсус шиша аслида ёруғликни тарқатувчи вазифасини бажармоқда. Оқибатда ёруғлик оқими бир жойга жамланмай, тарқалиб кетмоқда ва ёритиш кучи пасаймоқда.
Аслида, муҳандислар бу муаммони олдини олиш учун ҲиLight элементи учун мутлақо алоҳида светодиод ажратиб беришлари керак эди. Ҳозирги ҳолатда эса битта элементнинг иккита вазифани бажаришга уриниши унинг асосий имкониятларини чеклаб қўйган кўринади.
Кундалик ҳаётдаги қийинчиликлар
Кўпчилик фойдаланувчилар учун замонавий камералар даврида фоточақноқдан фойдаланиш иккинчи даражали масала бўлиб қолган бўлиши мумкин. Кўплаб суратлар қўшимча ёруғликсиз ҳам сунъий интеллект ҳисобига яхши чиқади.Бироқ оддий қўл чироғи кундалик турмушда тез-тез асқотадиган зарурий функция ҳисобланади. Қоронғи хонада бирор нарсани қидиришда ёки кечки пайт кўчада юрганда чироқнинг заифлиги фойдаланувчиларга маълум ноқулайликлар туғдириши шубҳасиз.






























Изоҳлар 0
…