Коммунал қарздорликлар ундирилмоқда

Коммунал қарздорликлар ундирилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия таъминоти корхоналари фойдасига коммунал қарздорликларини ундириш тўғрисидаги суд қарорларининг ижроси жадаллаштирилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида, коммунал қарздорликни ундиришга оид жами 19 млрд. 523 млн. сўмлик 633 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, шундан амалда 12 млрд. 430 млн. сўм ундирилган.

Масалан, Жиноят ишлари бўйича Кегейли туман судининг 2026-йил 27-июль кунги қарздор М.А.дан Энергосавдо АЖ Нукус тумани бўлими фойдасига 39.852.000 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Нукус тумани томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, жорий йилнинг 10 август куни қарздорлик ундирилиши таъминланган.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар