Milliy TV телеканали ҳамда Kartina TV интернет-сервиси ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
8 июндан бошлаб Milliy TV контентини хорижда ушбу сервис трансляция қилади. Эндиликда хорижда бўлиб турган ўзбекистонликлар учун телеканалдаги севимли кўрсатувларини томоша қилиш янада қулай бўлади. Телеканални порталнинг “Халқаро каналлар” (“Интернациональные каналы”) бўлимидан излаш мумкин.
Kartina.TV сервиси орқали Milliy TV телеканал эфирлари трансляцияси телевизорда, компьютерда, планшетда, смартфонда ва бошқа ускуналарда ҳам кўрсатилади.
Kartina.TV бу — халқаро сервис бўлиб, МДҲнинг 150 дан ортиқ каналлари намойишини таклиф қилади. Дунёнинг 100 мамлакатидан 5 миллиондан зиёд киши порталга обуна бўлган. Улардан 24 фоизи АҚШда, 7 фоизи Буюк Британияда, 52 фоизи Германияда, 8 фоизи Исроилда ва 9 фоизи бошқа давлатларда истиқомат қилади.
Сервис турли функцияларга эга, жумладан, Time shift функцияси вақт-соатлари турлича бўлган ҳудудларда яшовчиларга кўрсатувларни ўзига қулай вақтда кўриш имконини беради. Шунингдек, “Эко-режим” функциясида телеканалларни ҳатто интернетнинг тезлиги кам бўлганда, 3G ва LTE тармоқларида ҳам томоша қилиш мумкин.
Бундан ташқари, Kartina.TVда “Архив” функцияси ҳам мавжуд, унинг ёрдамида эфирга узатилган кўрсатувлар сервисда 14 кун давомида сақланиб қолинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин