Apple бош директори Тим Кук компаниянинг расмий бизнес-стратегиясига хизматлар (сервислар) яратишни қўшишга қарор қилди. Кук инвесторларга тақдим қилган ҳисоботга кўра, хизматлар компаниянинг даромади катталиги бўйича иккинчи моддасига айланди.
"Охирги 12 ой ичида хизматларимиз келтирган даромад Fortune рўйхатига кирувчи баъзи компаниялар капиталлашуви билан тенглашди. Биз бунга кутганимиздан ҳам эртароқ эришдик", деб айтган Кук.
Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, Apple’нинг янги бизнес-стратегияга ўтиши компания келажагини белгиловчи ривожланишнинг янги модели ибтидоси ҳисобланади.
Шунга ўхшаш вазият 1990-йиллар ўрталарида юз берган. Ўшанда Стив Жобс томондан бошқарилувчи Apple ўз номидаги Computer сўзидан воз кечиб, эътиборини мобиль қурилмалар яратишга қаратган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи