24 август куни Apple раҳбари Тим Кук корпорациянинг Цинциннатидаги заводларидан бирида бўлиб, ишчилар билан суҳбатлашди. Бу тўғрида Тим ўзининг Твитер саҳифасида ҳам эълон қилган. Бироқ, кўпчиликни унинг фикри эмас, чўнтагидаги сирли смартфон қизиқтирмоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, Тим Кук чўнтагида янги iPhone 8 флагманини солиб, уни синовдан ўтказиб юрибди. Бу смартфон ўлчамига кўра, корпорация ҳозиргача тақдим қилган бирор мобил телефонга мос эмас.
Қолаверса, чўнтакдаги сирли смартфон ўлчами iPhone 8 ҳақида инсайдерлар томонидан маълум қилинган ўлчамларга тўлиқ мос келмоқда.
Кейинги ойда тақдим қилиниши кутилаётган 8-авлод айфони 5.8 (12.7 см) дюймли Full HD (1080 x 1920) экранли бўлади. Янги авлод iPhone флагманлари тезкор ва симсиз қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. iPhone 8 учун Apple A11 -- 8 ядроли кучли платформа яратилган. Унинг ишлаш салоҳияти 2.5 Ггц.ни ташкил қилади.
Манба: Terabayt.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар