
Beeline ”Ўзингга мос Galaxy танла” акцияси бошлангани ҳақида хабар беради. Унинг доирасида Samsung Galaxy Ace4 lite, Galaxy J1 Ace, Galaxy J1, Galaxy Grand Prime, Galaxy Core Prime ва Galaxy J5 смартфонларидан бири ҳарид қилинганда 6 ой давомида ҳар ой тармоқ ичида 300 дақиқа ва 300 SMS, шунингдек 300 Мб бонус тарзида тақдим этилади.
“Samsung девайсларини қулай шартлар билан сотиш инновация муҳлислари учун жуда оммабоп бўлмоқда. ”Ўзингга мос Galaxy танла” янги акцияси – Beeline‘нинг бепул бонусларидан фойдаланган ҳолда янги смартфоннинг имкониятларини синаб кўриш учун ажойиб имкондир”, – белгилади Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.
Акция 2015 йилнинг 30 ноябр ойига қадар давом этади. Акция амал қилиш муддатида смартфон ҳарид қилган абонентлар 2015 йилнинг 15 декабр кунига қадар Beeline офисларидан бирига бонусларни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Хизмат ёқтирилган чоғда бонуслар янги ёқилган, ёки аввалдан мавжуд бўлган рақамга берилади. Биринчи ойда хизмат ёқилган санадан қатъий назар бонусларнинг тўлиқ хажми берилади. Қолган бепул мегабайтлар хажмини билиш учун - *103# кодини териш, қолган бепул SMS‘лар ва қолган бепул дақиқалар хажмини билиш учун - *107# кодини териш лозим.
Бонуслар фақат Bravo Online акцияси ёқилган “Bravo Ooo!” тариф режасида амал қилади ва Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида берилади. Қайта рўйҳатдан ўтиш ёки ишлатилган телефонлар учун бонуслар тақдим этилмайди.
Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan иловасида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар