
Instagram ижтимоий тармоғида жонли эфирга одам қўшиш функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақида компания матбуот хизматига маьлумотига таяниб Кун.уз хабар берди.
Фойдаланувчи унинг трансляциясини кўраётган истаган фолловерни эфирга қўша олади. Иккинчи инсон қўшилганидан кейин экран иккига бўлинади, кейинги уланган фойдаланувчи экраннинг пастки қисмида акс этади.
Меҳмонни истаган вақтда эфирдан чиқариш мумкин, шу билан бирга, унинг ўзи ҳам эфирни мустақил тарк этиш имконига эга.
Таъкидлаш жоизки, янгиланиш август ойидаёқ бир неча мамлакатда тест режимида ишга туширилганди.
"Жонли эфир" функцияси Instagram'да 2016 йилнинг ноябрида пайдо бўлган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар