Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси «UZREPORT TV» телеканалига XXIII қишки Олимпия ўйинларининг эксклюзив ҳуқуқини расмий сотиб олиш таклифи билан чиқди.
Телеканал бу таклифни маъқуллаб, тегишли келишувга эришди ва Олимпия ўйинлари трансляциясининг эксклюзив ҳуқуқини сотиб олди.
«UZREPORT TV» телеканали бунга қадар футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Англия Премьер лигаси, Испания Ла Лигаси, Евро-2016 , шунингдек, бокс бўйича Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати ва қишки Осиё ўйинларининг трансляция ҳуқуқини харид қилганди. Энди телеканал ўз тарихида биринчи марта «Оқ олимпиада»ни эксклюзив намойиш этади.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ташкиллаштирилаёган XXIII қишки Олимпия ўйинлари шу йилнинг 9-25 февраль кунлари ўтказилади. Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди