09:26 / 26.04.2018
9 816

«Путиннинг қиёмат машинаси»

«Путиннинг қиёмат машинаси»
Фото: «Hurriyet»
«Путиннинг қиёмат машинаси» номини олган ва қитъалараро ядровий ракетага эга сувости кемаси АҚШнинг соҳилбўйи шаҳарларида 100 метр баландликдаги улкан цунами пайдо қилиш қувватига эгалиги айтилмоқда. Бу ҳақда «Hurriyet» нашрига таяниб Хабар нашри маълум қилди.

Россия ишлаб чиқарган янги сувости кемасига «Қиёмат машинаси» номи берилди. 100 мегатонна жанговар қувватга эга кема соҳилбўйи шаҳарларига хавф солувчи 100 метрдан зиёд сунъий цунами пайдо қилиши мумкин.

«Business Insider» газетасига интервью берган физик олим ва ядровий қурол мутахассиси Рекс Ричардсоннинг айтишича, 20 ва50 мегатонна кучга эга ядровий қурол 2011 йили Японияда 16 минг кишининг ёстиғини қуритган цунамига ўхшаш сунъий тўлқинларни вужудга келтира олади.

Россия президенти Владимир Путин ўтган йили Москва шаҳрида халқ билан мулоқот қилиш асносида «Status-6» сувости кемаси ишлаб чиқарилаётганини айтган эди.

«Status-6» 10 минг километр масофагача бора олади, соатига 100 километр тезликда ҳаракатланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Путиннинг қиёмат машинаси»