ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Norma».
Ҳужжат умумфойдаланишдаги шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (таксидан ташқари), шу жумладан метрополитенда йўл ҳақини ҳисобга олиш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда – ЙТАТ) жорий этишга йўналтирилган.
Тўловларни оффлайн ва онлайн (ePOSни ҳисобга олган ҳолда) режимларда ўтказиш мақсадида тизимни Ягона умумреспублика процессинг маркази процессинги ҳамда «Uzcard» тўлов тизими билан бирлаштириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, процессинг учун воситачилик ҳақини ўтказма суммасининг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф этилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида метрополитенда ЙТАТни жорий қилиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда турникетларни янгилаш режалаштирилмоқда.
Ўқувчи ёшлар, ИИВ, Мудофаа вазирлиги хизматчилари ва пенсионерлар учун «ID Card» персоналлаштирилган карталарини жорий қилиш режалаштирилмоқда, кейинчалик улардан имтиёзли транспорт картаси сифатида фойдаланилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миллий банк метрода йўл ҳақини контактсиз тўлаш тизимини йўлга қўймоқда

Ўзбекистонда UzCard монополиясига барҳам берилмоқда

Пластик карталар энди беш йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилади

Ўзбекистонда нақдсиз йўлкира тўлов хизмати киритилади

Ўзбекистонда терминалсиз электрон тўлов тизими жорий қилинди

Москва жамоат транспортида йўл ҳақини телефон орқали тўлаш имконияти туғилди