Тошкентда бепул Wi-Fi тизими пайдо бўлади

Тошкентда бепул Wi-Fi тизими пайдо бўлади
Яқин орада Тошкентда бепул Wi-Fi тизими пайдо бўлади. Тошкент ҳокимияти маълумотларига кўра, IT компания ҳокимиятнинг туризмни ривожлантириш департаменти ва Жамоатчилик кенгаши кўмагида Сайилгоҳ кўчасида бепул Wi-Fi ўрнатади. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилмоқда.

Агар тажриба муваффақиятли чиқса, унда бепул Wi-Fi пойтахтнинг қолган гавжум ҳудудларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Янги лойиҳа TasNet.uz деб аталиб, унинг ёрдамида АҚШнинг Ubiquity компанияси ускуналари негизида Wi-Fi тизимини кафе, ресторан ва меҳмонхоналарда ўрнатиш мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар