Bank of America экспертларининг маълум қилишича, агарда Apple ишлаб чиқаришни АҚШга кўчирадиган бўлса, iPhone нархи сезиларли даражада ошади. Масалан, ишлаб чиқариш тўлиқ кўчирилса, айфон нархи 20%га кўтарилади, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Бу борадаги гап-сўзлар АҚШ президенти Трампнинг iPhone’ларни Хитойда эмас, АҚШда йиғиш ҳақидаги таклифидан сўнг яна янгиланди. Bank of America таҳлилчиларининг тахминларига кўра, назарий жиҳатдан Apple смартфонлар йиғишни АҚШга кўчириши мумкин, аммо бундан истеъмолчилар зарар кўради. Экспертларнинг баҳолашларича, ишлаб чиқариш 10%га кўчириладиган бўлса, маҳсулот нархи 8%га ошади. Агарда заводлар 50 ёки 100%га кўчириладиган бўлса, у ҳолда гаджетлар нархи мос равишда 14 ва 20%га кўтарилади.
Бу биринчи навбатда комплекс ишлаб чиқаришдаги юқори харажатлар билан боғлиқ. Масалан, америкалик ишчиларнинг маоши хитойлик ҳамкасблариникига нисбатан 2,6 бараварга кўп. Apple вакили гаджетлар нархи ошиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга изоҳ билдирмади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Apple кутилмаган қарор қабул қилди: дунё iPhone X'сиз қоладиган бўлди

iPhone 8 ни ишлаб чиқариш бошлангани маълум қилинди

Apple iPhone’ни ишлаб чиқариш АҚШга кўчирилиши мумкин

Apple янги iPhone телефонларини ишлаб чиқаришни камайтирмоқчи

Apple iPhone 6S ишлаб чиқара бошлади

Apple iPhone’нинг Force Touch технологиясига эга янги авлодини ишлаб чиқаришни бошлади