Жанубий Кореянинг "GS Engineering & Construction Corporation(GS)" компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда метанолдан бензин ишлаб чиқарувчи завод фаолияти йўлга қўйилади.
200 млн АҚШ доллари қийматига эга мазкур завод 2022 йилда ишга тушиши кутилмоқда. Бу лойиҳа кимё саноатини ривожлантириш бўйича президент қарорига киритилган.
Завод қурилиши "Навоийазот" АЖ ҳудудида амалга оширилади. Режага мувофиқ, завод бир йилда 104,3 минг тонна бензин ва 14,4 минг тонна пропан-бутан қоришмасини ишлаб чиқаради.
Декабр ойида "GS", "Ўзкимёсаноат" ва "Навоийазот" қўшма корхонани яратади. Корея компаниясининг корхонадаги улуши 51 фоизни ташкил қилади.
Қолаверса, 2018-2030 йилларда Ўзбекистон кимё саноати экспортини тўрт баробарга ошириш режаланмоқда.
Қарорда, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали 4,8 млрд АҚШ долларига тенг миқдорда 29 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.
Метанол – энг оддий бир атомли спирт, рангсиз заҳарли суюқлик. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

Питер Хюистра: "Ғалаба билан имкониятимизни яхшилаб олишни хоҳлаймиз"

Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди