
Фото: Spot
Ўзбекистонда 5G пайдо бўлишини 2025 йилга келиб кутиш мумкин. GSMA халқаро ассоциацияси мутахассислари шундай хулосага келди, дея хабар беради Дарё.
Мутахассисларга кўра, МДҲ доирасида ҳамдўстликнинг Россия ва Украинадан кейинги бозори бўлган Ўзбекистонда бу йўналишда ривожланиш бошқаларга қараганда юқорироқ бўлади. Ҳозирда мамлакатда аҳолининг фақат 60 фоизи мобил алоқа билан таъминлангани билдирилмоқда.
Ўзбекистонда янги абонентларнинг сони кўпайиши МДҲ ҳудудида мобил алоқа қамрови фоизини 2025 йилга келиб 80 дан 82 фоизгача ошириш имконини беради.
Бу вақтга келиб 5G нафақат Ўзбекистон, балки Озарбайжон, Беларусь ва Грузияда ҳам тарқалади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар