01:15 / 14.11.2018
3 636

"Xiaomi"нинг кейинги флагмани – Mi 9 смартфонига оид маълумотлар ошкор қилинди

"Xiaomi"нинг кейинги флагмани – Mi 9 смартфонига оид маълумотлар ошкор қилинди
Смартфонларга оид махфий маълумотларни сиздириши билан танилган латвиялик дизайнер Бенжамин Гескин "Twitter"даги саҳифасида "Xiaomi"нинг тақдимоти келаси йили ўтказиладиган кейинги флагманининг концептуал суратлари ва тахминий тавсифини эълон қилди.

Аввалроқ Xiaomi Mi 9 смартфони 2019 йилнинг биринчи ярмида чиқарилиши, у Qualcomm 8150 (855) процессори асосида ишлаши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Қайд этиш жоиз, 7 нанометрли Snapdragon 8150 процессори Qualcomm компанияси томонидан ҳали расман тақдим этилгани йўқ, лекин 2019 йилги аксарият флагманлар учун асосий процессор бўлиши аниқ. Xiaomi Mi 9 эса Snapdragon 8150 базасида ишлайдиган илк смартфонга айланиши мумкин.

Гескин эълон қилган маълумотларга кўра, қурилма 6,4 дюймли AMOLED-дисплей, 48 мегапикселли асосий учкамера, экранга ўрнатилган бармоқ изи сканерига эа бўлади. Гескиннинг тасдиқлашича, Mi 9 смартфони Snapdragon 8150 процессорида, 6, 8 ёки 10 гигабайт оператив хотира билан ишлайди.

Аккумляторининг сиғими 3700 мАс бўлиши, симсиз қувват олиш ва Quick Charge 5.0 тезкор қувватланиш тизимини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Бундан ташқари, смартфон бешинчи авлод 5G алоқа тармоқларида ҳам ишлай оладиган қилиб чиқарилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » "Xiaomi"нинг кейинги флагмани – Mi 9 смартфонига оид маълумотлар ошкор қилинди