10:30 / 14.11.2018
3 560

Бактерияларга қарши курашувчи ва овозли буйруқни тушунувчи ҳожатхона қурилмаси ихтиро қилинди

Бактерияларга қарши курашувчи ва овозли буйруқни тушунувчи ҳожатхона қурилмаси ихтиро қилинди
Унитаз учун Smart Toilet қопқоғи бидега айлана олади, ўриндиқни иситади, бактерияларга қарши курашади, ҳавони тозалайди ва овозли ҳамда масофавий буйруқларни тушунади. GizChina нашрида таъкидланишича, қурилма осонгина ақлли уйнинг экотизимига интеграциялашади.

Ўз фаолиятини 2010 йилда бошлаган Xiaomi компанияси бугунга келиб кенг ассортиментдаги товарларни ишлаб чиқармоқда – техникадан тортиб то ақлли қурилмалар ва маиший предметларгача. Куни кеча компания бир рулони 200 рублга баҳоланувчи бамбук толали ҳожатхона қоғозини тақдим қилди.

Энди эса ҳожатхонада ўтиришни янада қулай қилиш учун ишлаб чиқарувчининг ноёб ихтироларига 190 долларли кенгайтирилган функционалли Xiaomi Smart Toilet Cover AI Version ақлли қопқоғини қўшиш мумкин.

Хитой компанияси гаджети унитазни бидега айлантирувчи тизим билан таъминланган, у белгиланган параметрларга кўра унитаз ичидаги сувни иситиш хусусиятига эга. Шунингдек ўриндиқнинг ўзида ҳам иситиш функцияси бор, у ҳожатхонадаги ҳавони тозалай олади. Бундан ташқари, унитаз қопқоғи ультрабинафша нурлар ёрдамида ўриндиқни дезинфекция қилади ва шу тариқа бактерияларни йўқ қилади.

Янги ишланма тугмали бошқарув панелига эга бўлиб, унга оддий шрифт ва Брайль шрифтида ёзувлар туширилган. Унитаз қопқоғига Xiao Ai интеллектуал овозли ёрдамчиси ўрнатилган. Қурилманинг ўзини ақлли уй тизимига интеграция қилиш ва нафақат овоз билан, балки масофадан ҳам бошқариш (масалан, сув ёки ўриндиқ ҳароратини, ҳаво тозалаш частотасини созлаш) мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Бактерияларга қарши курашувчи ва овозли буйруқни тушунувчи ҳожатхона қурилмаси ихтиро қилинди