30 ноябрь куни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатда интернет тезлигини ошириш борасида амалга оширилган техник ишлар юзасидан ҳисобот тадбирини ўтказади. Анжуман ҳақидаги ахборот “Ўзтелеком” сайтида жойлаштирилди.
Хабарномада айтилишича, анжуманда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритилади. Унда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, операторлар ва провайдерлар иштирок этадилар.
Ушбу хабарнома эълон қилинганидан сўнг журналистлар ва блогерлар орасида “анжуманга журналистлар таклиф этилмайди, ёпиқ тадбир бўлади” каби гап-сўзлар тарқалди. Буни аниқлаштириш мақсадида Turon24 вазирлик вакиллари билан боғланди.
Вазирлик ходимаси Камилла Муминова бу каби гап-сўзлар асоссизлигини билдириб, барча асосий оммавий ахборот воситаларига таклифномалар юборилишини билдирди. Шунингдек, унинг айтишича, қатнишишни истовчилар “reg.teda.uz” сайтида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Олдинроқ, 1 декабрь кунидан эътиборан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар ошиши хабар қилинган эди. 30 ноябрь кунги ҳисобот тадбири давомида шу йўналишда олиб борилган техник ишлар ҳақида маълумот берилади.
Turon24нинг вазирликдаги манбаси интернет тезлигининг аҳоли учун оширилиши кўп жиҳатдан провайдерларга боғлиқлигини маълум қилган эди. Тилга олинган тадбирда қайси провайдерлар тезлик ошишига техник тайёргарликни якунлагани, қайсилари эса ҳали тайёр эмаслиги айтилиши ҳам кутилмоқда.
Шунингдек, Камилла Муминованинг билдиришича, модернизация ишлари ҳисоботидан ташқари, 1 декабрдан эътиборан мамлакатда интернет хизматларида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳам ошкор этилади. Бу ўзгаришлар хизматлар нархига оидми, хизмат кўрсатишнинг бошқа жиҳатларига оидми – вазирлик вакили бундай тафсилотларни анжуманга қадар ошкор этмасликни маъқул кўрди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди