
Microsoft корпорацияси Chromium платформасига асосланган янги браузерни ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Windows Central хабар берди.
Ҳозирда Microsoft Edge Windows 10 тизимининг стандарт браузери ҳисобланади. Янги браузер шартли Anaheim номини олган ва Edge браузерининг ўрнини эгаллайди. Браузер 2019 йил бошида тақдим этилиши кутилмоқда.
Chromium платформаси асосида «Амиго», «Спутник», Opera, «Яндекс.Браузер» ва Google Chrome браузерлари ишлаб чиқилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар