17:43 / 27.01.2019
5 067

Бу йил 400 дан ортиқ wi-fi ҳудудлари ташкил этилади

Бу йил 400 дан ортиқ wi-fi ҳудудлари ташкил этилади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Сирожиддин Усманов жорий йилда Ўзбекистон бўйича 400дан ортиқ wi-fi нуқталари ташкил этилишини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Фото: Сирожиддин Усманов
«Ўзбектелеком» ва бошқа хусусий оператор-провайдерларни ушбу ишга жалб этган ҳолда режадаги 400та нуқтада wi-fi ҳудудлари ташкил этилади. Ҳамма нуқталарга оптик толали кабеллар орқали интернет узатилиши белгиланган.
Шунингдек, фойдаланувчиларни идентификация қилиш тизими жорий этилиши назарда тутилган», – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, «2025 йилгача бўлган даврда Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси» лойиҳасида Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасидаги камида 50 туристик инфратузилма объектида бепул Wi-Fi зоналари яратилиши назарда тутилганди.
Metrotelecom TM эса Тошкент метросида интернет хизматларини жорий этиш синов-тажрибасини давом эттирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Бу йил 400 дан ортиқ wi-fi ҳудудлари ташкил этилади