
Видеохостинг ва YouTube’дан «дизлайк» («ёқмади») тугмаси йўқолиши мумкин. Аниқланишича, дастурчиларнинг бундай қарори спам ва флешмобларни йўқотиш нияти билан боғлиқ.
Тармоқда контент муаллифлари ва видеохостингнинг ўзига ҳам зарар етказаётган у ёки бу видеонинг рейтингини туширувчи хейт-гуруҳлар (hate – нафратланмоқ) кўпайиб бормоқда.
YouTube’нинг лойиҳалар бошқаруви бўйича директори Том Леунгнинг сўзларига кўра, канал эгаларига янги функция: «ёқди» ёки «ёқмади» тугмаларини ўзлари қўйиш имконияти берилади.
Дастурчилар «дизлайк» қўйилишидан олдин унинг сабаби сўраладиган мини-сўровнома саволларини ҳам жойлаштиришни муҳокама қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар