Халқаро Statista таҳлилий компанияси экспертлари томонидан энг юқори ва паст электр магнитли нурланиш даражасига эга бўлган смартфонлар рўйхати эълон қилинди. Компания ўз тадқиқотларида Германиянинг радиациявий ҳимоя бўйича идораси(Bundesamt für Strahlenschutz) маълумотларига асосланди.
Statista компаниясининг эътирофича, энг кучли магнит нурланишига эга смартфонлар қуйидагилар:
Энг кучли нурланишга эга смартфон деб Xiaomi Mi A1 русуми топилди – нурланиш 1 кг.га 1,75 ваттга тенг.
Иккинчи ўринда OnePlus 5T(1,68 ватт/кг.), учинчи ўриндан Xiaomi Mi Max 3(1,58) жой олган. Дастлабки олтиликка OnePlus 6T(1,55), HTC U12 life(1,48), Xiaomi Mi Mix 3(1,45) маркалари киритилган.
Iphone 7 эса 9-ўрин(1,38), Iphone 8 14-ўрин(1,32 ватт) бўлди.
Statista компаниясининг эътирофича, энг кучсиз магнит нурланишига эга смартфонлар қуйидагилар:
Энг кучсиз электр магнит нурланишига эга смартфонлар сифатида эса Samsung Galaxy Note 8 ва ZTE Axon Elite эълон қилинди. Уларнинг бу борадаги кўрсаткичи 0,17 ватт/кг.га тенг. LG G7 ва Samsung Galaxy A8(0,24), Samsung Galaxy S8+ ва Samsung Galaxy S7 Edge(0,26) ҳам бу борада кўрсатиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, SAR – килограммга ватт(Вт/кг.) ўлчов бирлиги бўлиб, инсон танаси тўқималарига бир сония давомида ютиладиган электр магнит қувватининг солиштирма коэффициенти ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич билан мобиль телефонлар етказадиган зарар даражаси аниқланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади