Ўзбекистондаги биринчи электромобил қурилиш ишлари Бухорода тўлиқ ҳажмда олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда Uz24.
Электромобиль Saidbek Dream Cars савдо маркаси остида Al-FRAGANUS номи билан сотилади.
Ҳозирги вақтда лойиҳани амалга ошириш учун 40 миллион сўмга яқин маблағ сарфланган. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, электромобил нархи 110-150 миллион сўмга тушади.
"Электромобилни қуриш ишлари ҳали якунланмаган. Биринчи прототипини яратиш ишлари 4 ойга мўлжалланган. Афсуски, мен бу ерда (Бухорода) бир ўзим ишлайман, чунки керакли кадрларни топа олмадим, жамоам аъзолари менга масофадан туриб ёрдам беришади. Ҳозирда лойиҳа аниқ мана шу санада битади, деб айтиш қийин. Чунки унга кетадиган эҳтиёт қисмларни топиш мушкул кечмоқда. Агар биз уларни топа олсак, электромобил қурилишини бир ойда якунлашимиз мумкин", - деб айтган лойиҳа муаллифи Саидбек Ғуломов.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрида фарғоналик бир гуруҳ ёш олимлар Бухоро вилоятида электромобил қуриш ишларини бошлаб юборишган эди. Ушбу лойиҳа ҳомийси Россия фуқароси, асли ўзбекистонлик Шамсиддин Ҳасановдир.
Электромобиль дизайнини яратишда Фарғона дўпписи элементларидан фойдаланилган. Электромобиль кузови 100% алюминийдан ишланган. Автомобиль узунлиги 4 метру 75 сантиметр, эни 2 метр, баландлиги 1,53 метр. 18 дюймлик ғилдираклардан фойдаланилмоқда. У 6,5 сонияда 100 км/с масофани босиб ўта олади. Тўлиқ заряд олган автомобиль 350 км масофани босиб ўта олади.
Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, электромобилни харид қилишни истовчилар жуда кўп, аммо автомобилнинг биринчи эгаси Ғуломовнинг ўзи бўлади.
"Қолган мижозлар уни миниб кўришлари ва индивидуал буюртма беришлари мумкин". - деб қўшимча қилган муаллиф.
Ғуломовга кўра, агар буюртмалар сони кўпайса, ишлаб чиқариш қуввати ҳам оширилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»