
Фото: Mobidevices.ru
Motorola компанияси анча вақтдан бери буклама-смартфон ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилганди. Аниқланишича, Motorola’нинг янги буклама-смартфони бошқа букланувчан смартфонлардан фарқ қилади, деб ёзади «Дарё» нашри.
Тафсифларга кўра, у эски буклама-смартфонни эслатади. Фақат клавиатурали пастки қисми ўрнида вертикал букланувчи яхлит катта экран бўлади.
Нашрининг ёзишича, янги смартфон дизайни аввалгисидан тубдан фарқ қилади.
Янги Razr смартфони 2142×876 пикселли 6,2 дюймли дисплейга эга бўлади. Смартфон корпусида яна бир кичик дисплей жойлашиб, унда смартфон ёпиқ турганда билдиришномалар ва қўнғироқлар кўринади.

Фото: Mobidevices.ru
Motorola Razr уч хил рангда чиқарилиши кутилмоқда: оқ, қора ва тилла.
Ушбу смартфон Snapdragon 710 процессорида ишлайди ва у тўрт ёки саккиз гигабайт оператив хотирага эга бўлади. Доимий хотира эса моделидан келиб чиққан ҳолда 64 ёки 128 гигабайтли бўлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Motorola Razr буклама-смартфонининг нархи 1500 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар