Samsung компанияси иккита янги смартфони - Galaxy S10 Lite ва Note10 Lite’ни тақдим қилди.
Galaxy S10 Lite
Galaxy S10 Lite учта – 12 Мпли ултракенг бурчакли, 48 Мпли стандарт ва 5 Мпли макрообъективли камералардан иборат асосий камера олди.
Смартфон дисплейининг юқори қисмида 32 Мпли олд камера жойлашган. Қурилма Snapdragon 855 процессорида ишлайди, 6 ёки 8 Гбли тезкор хотира ва 128 Гбли асосий хотира билан жиҳозланади.
Galaxy Note10 Lite смартфони S Pen электрон пероси билан ишлай олади. Қурилманинг тезкор ва асосий хотираси S10 Lite’ники каби, бироқ у Samsung ишлаб чиққан Exynos 9810 процессорида ишлайди.
Galaxy Note10 Lite
Қурилманинг асосий камераси 12 Мпли стандарт, кенг бурчакли ва телезум-объективли камералардан ташкил топган. Олд камера сифати 32 Мпни ташкил қилади.
Иккала смартфон ҳам FullHD+ сифатига эга 6,7-дюймли экран билан жиҳозланган.
Қурилмалар январь ўрталаридан Galaxy S10 Lite учун 725 доллар, Note10 Lite учун эса 550 доллар нарх билан сотувга чиқиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди