Кредит ва субсидия шартларини белгилаш тартиби ўзгаради

1 дақиқа ўқиш99
Кредит ва субсидия шартларини белгилаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистонда кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ҳамда қарорлар орқали белгилаш амалиётидан воз кечилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг Telegram каналида хабар берилди.

Янги тартибга кўра, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.

Шунингдек, туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ишлаш тизимини ўзгартиради. Улар “лойиҳабай” ишлаш тартибига ўтказилади. Бунда ҳар бир ҳудуднинг имкониятлари ва амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалардан келиб чиқиб иш ташкил этилади.

Бунинг учун мамлакатдаги 8 992 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари вазифани бажарувчи этиб тайинланади. Фидойи ва ташаббускор кадрлар эгаллаб турган лавозимларига қайта тайинланади.

Ишини талаб даражасида бажара олмаётган ҳоким ёрдамчилари эса янгиланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?