Хонанда Навруза мухлисларига қувончли хабарни етказди (фото)

Хонанда Навруза Маҳамаджонова мухлисларига қувончли хабарни маълум қилди. У Instagram'даги саҳифаси орқали яна бир бор она бўлишини эълон қилди.
Санъаткоранинг саҳифасида эълон қилинган видеода унинг ҳомиладор экани акс этган. Навруза ушбу видеога самимий сўзларни илова қилиб, узоқ кутилган хушхабарни мухлислари билан бўлишди.
“Ва ниҳоят, сизларга айтиш вақти келди! Мана сизларга янгиликнинг энг зўри. Тез кунда фариштамиз билан кўришамиз. Жуда ҳам оз қолди…” — деб ёзди хонанда.
Маълумот учун, Навруза Маҳамаджонованинг Солиҳа исмли қизи бор. Хонанданинг навбатдаги фарзанди қиз ёки ўғил экани ҳозирча маълум қилинмаган.
Қувончли хабарни эшитган кузатувчилар хонандани табриклаб, изоҳларда самимий тилакларини қолдиришди. Улар Наврузага фарзандини эсон-омон бағрига босишини тилашган.
Хонанданинг мухлислари унинг янги оилавий қувончини катта хурсандчилик билан қарши олди.































Изоҳлар 0
…