Фото: somagnews.com
Британиянинг Expanscape компанияси 7 та экранга эга дунёдаги илк ноутбукни тақдим этди. Aurora 7 деб номланган гаджет профессионаллар учун мўлжалланган, деб хабар берди Somag News нашри.
Ноутбукнинг асосий экранига яна бешта дисплей бириктирилган бўлиб, 7-экран ноутбук клавиатураси тагида жойлашган. 4 та экран 17,3 дюйм ўлчам ва 4К сифатга, қолган 3 та экран эса 7 дюйм ўлчам ва Full HD сифатга эга.
Қурилманинг батафсил техник кўрсаткичлари ва нархи маълум қилинмаган. Таъкидланишича, янги гаджет 4 ядроли Intel i7 процессорида ишлайди ва 64 Гбайт тезкор хотирага эга.
Қурилмани ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, гаджет устида ҳали ишланмоқда ва яқин орада унинг сотувга мўлжалланган тайёр варианти чиқарилади. Компанияда таъкидланишича, бундай компьютер дастурчилар, киберхавфсизлик ва бошқа соҳалардаги мутахассислар учун зарур ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди