3 277
Одноклассникининг Ўзбекистонда 2019 йил якунлари: юборилган совғаларнинг рекорд сони ва ҳиссиётлар билан алмашиниш сервисининг ўсиши
Одноклассники ижтимоий тармоғи Ўзбекистондаги асосий аудиториянинг кўрсаткичлари ва турли сервислардан фойдаланувчиларнинг фаоллиги бўйича 2019 йил натижаларини якунлади. ОК таҳлилчилари фойдаланувчилар ижтимоий тармоқда бир-бирларига виртуал совғаларни фаол тақдим этишларини ва видеоқўнғироқлардан фойдаланишларини ва ўн миллиардлаб видео кўришларини аниқладилар. Аудитория фойдаланувчиларнинг мамлакат ҳудудида ҳақиқий турар жойи бўйича ҳисобланди.
Ўзбекистон Одноклассникидан фойдаланиш бўйича энг фаол мамлакатлар топ-5 га киради. Аудиториянинг асосий қисми охирги йилда ўзгаришсиз қолди — улар 25 дан 34 ёшгача бўлган ёш эркаклардир. Умуман олганда эркаклар Ўзбекистондаги ОК фойдаланувчиларнинг умумий сонининг 78% ни ташкил этади.
Ўзбекистонликлар контентдан мобиль қурилмалар орқали фойдаланувчиларнинг глобал трендларидан қолишмайдилар ва ўз телефонларида Одноклассникида бўлишни афзал кўрадилар: ижтимоий тармоққа киришларнинг 89% мобиль қурилмалардан амалга оширилади.
2019 йилда Одноклассники ўзининг муҳим хусусиятлари ва асосий бизнес-йўналиши коммуникация сервисларига эътиборни қаратди, улар ёрдамида фойдаланувчилар ўзларининг самимий ҳис-туйғулари билан ижтимоий тармоқдаги яқинлари ҳамда дўстлари билан ўртоқлашадилар: виртуал совғалар, стикерлар, қўнғироқлар. Бу йил якунларига кўра кунлик аудиториянинг динамикаси бўйича ижобий тренд кўрсатиш имконини берди.
Фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқ учун ўта муҳим бўлган виртуал совғалар сервисига жалб этилганлиги рекорд даражада 3 мартага ошди: ҳар ойда жўнатилган совғачалар 26 млн тагача етди. Шунингдек хабарлар ва изоҳларда стикерларнинг оммалашуви ҳам рекорд суръатларда ўсиб бормоқда. 2019 йил мобайнида ўзбекистонлик фойдаланувчилар 22 млн дан кўп стикер юбордилар – бу 2018 йилга нисбатан 10 марта кўп демакдир.
ОК фойдаланувчилари ўтган йилда янгиликлар лентасида дўстлари ва танишларининг ҳаётига оиб ҳодисаларига кўпроқ ўз муносабатларини билдирдилар. ОКда машинали ўқитиш базасида дўстларни ҳатто эски расмлари бўйича ҳам автоматик тарзда қайд этишни таклиф этадиган шахсларни таниш технологияси ва ақлли лентанинг янги алгоритмлари туфайли “Класс” ва бошқа ҳиссиётлар миқдори бўйича тарихий рекорд ўрнатилди: бир суткада 240 миллион ва бир секундда 5000 дан ортиқ.
Бундан ташқари, 2019 йил ОКдаги янги дўстона алоқалар сони бўйича ҳам рекорд йил бўлди. Ижтимоий тармоқ дўстлик сервисига замонавий технологияларни қўшди: нейротармоқлар базасида дўстларни тавсия этиш алгоритмлари ва сервиснинг янги платформаси ишга туширилиши туфайли дўстларга ойлик буюртмалар сони йилига 50%га ошди, қизғин вақтларда ОКда бир суткада 6 миллиондан ортиқ дўстона жуфтликлар қайд қилинди.
2018 йилда Одноклассники сунъий интеллект бошқаруви остида овозли ва видеоқўнғироқлар платформасини қайта ишга туширди, шундан сўнг сервисдан фойдаланиш тобора орта бошлади. Бу вақт мобайнида барча фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида 100 тагача фойдаланувчи иштирок эта оладиган гуруҳ қўнғироқларни амалга ошириш ва тўлдирилган воқелик ниқобларини қўшиш имкониятига эга бўлдилар. 2019 йилда ОК да қўнғироқда фонни хиралаштириш функцияси пайдо бўлди, бизнес учун эса ОКдаги ўз гуруҳида ўзининг колл-марказини ташкил этиш учун виртуал телефония сервиси ишга туширилди. Йил охирида Одноклассники ижтимоий тармоқлар орасида биринчилардан бўлиб фойдаланувчиларни исталмаган қўнғироқлардан огоҳлантирадиган рақамни автоматик тарзда аниқловчи сервисини ишга туширдилар. Қўнғироқлар сервисини ривожлантириш чақиришлар сонининг ошишига ёрдам берди – 2019 йил мобайнида Ўзбекистондаги фойдаланувчилар 26,8 млн. муваффақиятли қўнғироқни амалга оширдилар.
Видео контентнинг энг тез ўсувчи тури сифатида ОКдаги Ўзбекистон фойдаланувчиларида ўтган йилда 3,5 млрд кўришни тўплади, бу 2018 йилга нисбатан 130% га кўп демакдир. Бу рақам ўз ичига ҳам профессионал контент, ҳам видеостримларни олади. Охиргилар ичида Ўзбекистон фойдаланувчилари орасида Маккага ҳаж, мусиқачиларнинг чиқишлари ва ҳажвий видеолар, масалан, миёвловчи тўтиқуш ҳақидаги роликлар энг кўп кўрилди ва оммалашди.
Фойдаланувчиларнинг бир-бирлари билан коммуникациядаги бундай юқори фаоллиги Ўзбекистонда ОКнинг умумий кунлик аудиториясининг ошишига ҳам ўз таъсирини кўрсатди — 2019 йилнинг декабрида у ўтган йилга нисбатан 5,7% га ошди. Шу жумладан ОКнинг кунлик мобиль аудиторияси ҳам 7,2% га ўсди (mobile DAU). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди