Такомиллаштирилган инновацион трактор академик Оқил Салимов раҳбарлигидаги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Тракторлар ва автомобиллар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Бухоро вилояти Жондор туманида истиқомат қилувчи Шаҳоб Қорёғдиев, Шуҳрат Сувонов билан биргаликда ишлаб чиқилган.
Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Олимжон Тўйчиев бошчилигидаги Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги ушбу тракторни кўздан кечиришди, дея маълум қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.
Тракторга осма ва ғилдиракли тракторларда аввал қўлланилмаган янги типдаги демпфирловчи юмшоқ қурилма жорий этилган, у тракторнинг иш вақтидаги тебранишларини 7-8 бараварга камайтиришга қодир.
Усталарнинг сўзларига кўра, ўрнатилган двигателнинг қуввати 152 от кучини ташкил қилади, маълумки бундай қувватли двигателларга биогаз қўлланса, унинг қуввати шундай классда ишловчи ҳайдов тракторлари учун қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради.
Трактор 4 та биогаз баллонлари билан жиҳозланган. Тракторнинг асосий хусусиятларидан яна бири шундан иборатки, шу турдаги тракторлар билан таққослаганда сарфланадиган углеводородли ёнилғини 2 бараварга тежайди.
Тракторнинг оғир қишлоқ хўжалиги ишларида (шудгор) самарали ишлаши учун унинг барча ғилдираклари етакчи қилиб тайёрланган.
Умумий оғирлиги 3200 кг.ни ташкил этади. Бу эса оғирлиги 10 тоннадан ортиқ бўлган тракторлар каби тупроқ зичланиб қолишига салбий таъсир кўрсатмайди.
Шунингдек, янги трактор яратувчилари ихтирони белгиланган тартибда патентлашга муваффақ бўлишган. Вазирлик мутасаддилари ва ихтирочилар ички ҳамда ташқи бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда, мана шундай ноёб тракторлар яратиладиган ва модернизация қилинадиган цех ташкил этиш хусусида фикр алмашдилар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”