23:35 / 08.02.2020
4 566

Xiaomi дунёдаги энг тезкор смартфонни ишлаб чиқаради (фото)

Xiaomi дунёдаги энг тезкор смартфонни ишлаб чиқаради (фото)
Фото: «Megaobzor.com»
Тармоқда Xiaomi Мi 10 Pro мобил қурилмасининг тест натижалари тарқалди. Уларга кўра, қурилма дунёдаги энг тезкор ишловчи смартфон ҳисобланади, дейилади Digital Chat Station маълумотида.

Хитойдаги энг оммавий блогнинг қайд этишича, Xiaomi янги смартфонни яқин орада сотувга чиқаради. Муаллиф смартфон имкониятларини баҳолашда AnTuTu тестларига асосланган, уларга кўра Мi 10 Pro қарийб 600 минг балл тўплаган. Xiaomi Мi 10’нинг одатий версияси ушбу тестда 560 минг атрофидаги балл йиға олган.

Фото: «Lifehacker.ru»

Фото: «Lifehacker.ru»
Миш-мишларга кўра, Мi 10 Pro’да 120 герц частотага эга янгиланган экран, Qualcomm Snapdragon 865 процессори, LPDDR5 стандартидаги саккиз гигабайт тезкор хотира, 66 Ватт қувватга эга тезда зарядланувчи аккумулятор бўлади.

AnTuTu’нинг январь натижалари бўйича бозордаги энг кўп ишлаб чиқарилаётган смартфон Vivo iQOO Neo 855 бўлиб турибди, қурилма деярли 504 минг балл тўплаган. Январь охирида тармоқларда ҳали намойиш этилмаган флагман Xiaomi Мi 10’нинг синтетик тестлар натижалари тарқалди. Уларга кўра аппарат 560 минг балл йиға олган.

Манбалар Xiaomi Mi 10 савдо тармоғининг релизи февраль ўртасида амалга ошишини билдирган. 6 февралда Xiaomi вакиллари девайсларнинг анъанавий тақдимоти коронавирус эпидемияси сабаб ўтказилмаслигини маълум қилган. Хитой компанияси одатий тадбир ўрнига онлайн-тақдимот қилишни режалаштирмоқда. Honor бренди ҳам журналист ва блогерларни янги смартфон тақдимотига таклиф қилиш фикридан қайтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi дунёдаги энг тезкор смартфонни ишлаб чиқаради (фото)