date
views 3 754

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди
Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни 2 соат ичида аниқлайдиган тест сотиб олди. Бу ҳақида Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджага асосланиб Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Туркияда ишлаб чиқилган восита коронавирусни 2 соат ичида 99,6 % ишончлилик билан аниқлайди. Ушбу ташҳис воситаси ЖСТ стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ана шундай воситалардан 10 минг донадан буюртма беришган. Тиббий воситаларни етказиб бериш яқин орада бошланади. Буюртма қиймати ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган воситаларни беғараз равишда етказиб бергани ҳақида хабар берган эдик.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди